ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Телебошловчи Ксения Собчак Россия президентлигига ўз номзодини қўймоқчи, деб хабар қилинган sobchakprotivvseh.ru сайтида
"Мени исмим Ксения Собчак. Мен Россия президентлигига ўз номзодимни илгари сурмоқдаман", — дейилади интернет-ресурсда.
"Мен "барчага қарши номзодман", — дея ўзини таърифлаган телебошловчи. Эслатиб ўтамиз, Ксения жорий йилнинг 5 ноябрида 36 ёшни қарши олади.
Аксарият одамлар сайловларга "бойкот" эълон қилиш керак, деган фикрни илгари суришаётганига қарамай, Собчак ўз видео мурожаатида ҳар бир фуқарони сайловда овоз беришга даъват қилган.
"Агар сиз бормасангиз, у ҳолда сизларга барибир эмаслигини қандай тушунмоқ керак? Сиз айнан қарши эканлигингизни қандай тушунса бўлади? Сизнинг овозингизни эшитишлари учун нима қилмоқ керак?", — деб таъкидлаган Собчак.
Россия давлат раҳбари матбуот-котиби Дмитрий Песков ушбу хабарларга изоҳ берар экан, "Ксения бизнинг Конституциямиз низомига тўлиқ мос келади" деб, у президентликка ўз номзодини қўйиши мумкинлигини айтган эди.
Песков шунингдек, Собчакнинг сиёсий қарашлари номаълумлигини таъкидлаб, телебошловчи "нолдан бошлаб" сиёсий тажриба орттириши керак бўлади, дея қўшимча қилган эди.
"Сиёсат журналистикадан тубдан фарқ қилади, бу мутлақо бошқа субстанция", — деган эди Песков "Дождь" телеканали эфирида.
Эслатиб ўтамиз, Россия президентлигига сайловлар 2018 йилнинг 18 март санасида бўлиб ўтади.