Пахта экспорти бўйича давлат монополияси тарқатиб юборилади

© Sputnik / Станислав Корытников / Медиабанкка ўтишУборка хлопчатника
Уборка хлопчатника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ўтган йил давомида "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинги раҳбариятини соҳадаги камчиликлар учун бир неча бор танқид қилган эди.

TOШКЕНТ, 19 октябр — Sputnik. Ўзбекистонда яқин орада пахта етиштириш, уни экспорт қилиш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган "Узпахтасаноатэкспорт" давлат монополия компанияси тарқатиб юборилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. 

Ушбу ишни амалга ошириш мақсадида бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев бошчилигида махсус комиссия ташкил қилинган.  Ушбу комиссия октябрь ойининг охирига қадар "Ўзпахтасаноатэкспорт"ни қайта ташкил қилиш борасида ўз таклифларини киритиши керак.

Пахта заводи - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев пахтани эрта муддатларда йиғиштириб олиш бўйича янги қарорни имзолади

Эслатиб ўтамиз, "Ўзпахтасаноатэкспорт" давлат холдинги 2015 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов томонидан ташкил қилинган эди. Холдинг таркибига уч йирик давлат тузилмалари "Ўзпахтасаноат", "Ўзпахтаэкспорт" ва "Ўзпахтаёғ" корхоналари киритилган эди.

Ўшанда уч йирик давлат корхонасини бирлаштиришга соҳада пахтани қабул қилиш ва қайта ишлаш борасида ягона мажмуа ташкил қилиб, пахта ва ёғ маҳсулотлари сифатини ошириш, соҳага кенг кўламда сармоялар жалюб қилиш ва республика пахтани қайта ишлаш ва ёғ заводларини замонавий техника билан қайта жиҳозлаш мақсадида амалга оширилган эди.

Шавкат Мирзиёев ўтган йил давомида "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинги раҳбариятини соҳани замонавийлаштириш, сармоя лойиҳалари ва пахтани қайта ишлаш замонавий марказлари яратиш борасидаги фаолияти учун бир неча бор танқид қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, охирги йилларда Ўзбекистон дунёда пахта етиштириш бўйича олтинчи, уни қайта ишлаб экспорт қилиш бўйича бешинчи ўринда турибди. Ҳар йили республикада 3,5 млн тонна пахта хом ашёси ва 1,1 миллиона тонна пахта толаси етиштирилади.

Янгиликлар лентаси
0