Мирзиёев пахтани эрта муддатларда йиғиштириб олиш бўйича янги қарорни имзолади

© Sputnik / Георгий Зельма / Медиабанкка ўтишПахта заводи
Пахта заводи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қишлоқ хўжалиги вазирига ғўза япроқларини кимёвий моддалар ёрдамида сифатли тўкиш ишлари ўтказилиши юзасидан қатъий ва доимий назорат олиб бориш, белгиланган муддатлар ва меъёрларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кўриш ҳуқуқи берилди

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Пахта мавсуми бошланиши арафасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янги қарорни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Кольцепрядильная машина немецкой фирмы Saurer Schlafhorst - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ингичка толали пахта учун махсус завод қурилади
Ҳужжатда, ғўза япроқларини кимёвий моддалар ёрдамида сифатли тўкиш(дефолиация), пахта ҳосилини эрта муддатларда йиғиштириб олиш ва пахта териш машиналаридан самарали фойдаланиш учун далаларни ўз вақтида тайёрлаш лозимлиги таъкидланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаевга беш кун муддатда дефолиацияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини мувофиқлаштирувчи республика эксперт ишчи комиссиясини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва туманларда эксперт ишчи комиссияларни шакллантириш вазифаси юклатилган.

Қишлоқ хўжалик вазирига шунингдек, дефолиация ишлари ўтказилиши юзасидан қатъий ва доимий назоратни таъминлаш ҳамда агротехника тадбирларини ўтказиш борасида белгиланган муддатлар ва меъёрларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кўриш топширилган.

Ҳужжатда жорий йилнинг 31 августигача бўлган муддатда фермер хўжаликлари бўйича дефолиация ўтказиладиган майдонларни аниқлаш ва ҳар бир туманни дефолиантлар билан таъминлаш ҳамда уларни алоҳида ажратилган жойларда тайёрлаш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, дефолиацияни ташкил этиш ва мақбул муддатларда ўтказиш тадбирларини — "йўл харита"ларини ишлаб чиқиши белгиланган.

Шунингдек, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ буюртманомалари бўйича ғўза дефолиациясини ўтказиш учун самолётлар ажратсин ва уларнинг 31 августгача минтақаларга етиб боришини таъминлаши қайд этилган.

Сельхоз дрон - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги учун учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқарилади
Вилоятлар ҳокимликлари жорий йилнинг 31 августига қадар махсус аэродромлар тайёрлаш, шу жумладан учувчилар учун зарур маиший шароитлар яратилишини тугаллашлари лозим.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси дефолиация ўтказилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатади ҳамда дефолиантларни қўллаш меъёрларига риоя этилиши ва дефолиациянинг белгиланган муддатларда ўтказилишига алоҳида эътибор қаратади.

""Ўзнефтмаҳсулот" АЖ ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда пуркагичлар ва самолётлар ишларини таъминлаш учун ғўзани дефолиация қилиш даврида уларнинг белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этиши белгилансин", — дейилади ҳужжат матнида.

Президент мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т.Мирзаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ раиси У.А.Ахунов зиммасига юклаган.

Янгиликлар лентаси
0