Ўзбекистонда ингичка толали пахта учун махсус завод қурилади

© Saurer SchlafhorstКольцепрядильная машина немецкой фирмы Saurer Schlafhorst
Кольцепрядильная машина немецкой фирмы Saurer Schlafhorst - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурхондарё вилоятида бир вақтнинг ўзида ингичка толали ва ўртача толали пахта хом ашёсини қайта ишлай оладиган завод барпо этилади

TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясидаги манбанинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, бу йил Сурхондарё вилоятининг бешта туманида уруғи Туркманистондан келтирилган махсус ингичка толали пахта етиштириш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.

Пахта хом ашёси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2020 йилда ўз пахтасини тўлиқ қайта ишлайди

"Шеробод туманида қуриладиган заводнинг ўзига хослиги шундаки, бу ерда бир вақтнинг ўзида маҳаллий ўртача толали ва Туркманистондан келтирилган ингичка толали пахта хом ашёси қайта ишланади. Лойиҳа учун мазкур ҳудуд бежизга танланмади. Бундай турдаги пахта учун алоҳида шароитлар талаб қилинади. У узоқ вақт давомида етилади ва ҳосилдорлиги ўртача толали пахтага нисбатан камроқ. Лекин унинг толалари узун, мустаҳкам ва ингичкароқ бўлиб, улардан юқори сифатли матолар, масалан, нархи қиммат бўлган батист ва маркизет тайёрланади", — деди суҳбатдош.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда республикада 98 та пахта заводи ишламоқда. Биргина жорий йилнинг ўзида ҳукумат бу заводларнинг ўн иккитасини модернизация ва технологик қайта жиҳозлаш учун 17,1 миллион доллар йўналтиради.

Янгиликлар лентаси
0