Таъмагирлик қилган Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ходимлари қўлга олинди

© Пресс-служба ГУ МВД РФ / Медиабанкка ўтишЗадержание за взятку
Задержание за взятку - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ветеринария факультети ходимлари биринчи курс талабаларини гўёки ўқишга киришда ёрдам берганлиги учун маълум миқдорда пулларни йиғиб беришмаса, уларни талабалар сафидан чиқариш билан қўрқитишган.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. МХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва ИИБ тезкор ходимлари махсус ўтказилган операция натижасида Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида юзага келган ноқонуний схемани фош этишди.

Узбекские школьники - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда таълим ислоҳотлари: боғчадан талабаликкача

Олинган дастлабки маълумотларга кўра, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти "Ветеринария" факультети декан ўринбосари Камолиддин Ўроқов ва ўқитувчилар Холмурод Рахимов, Хасанбой Эсанов ва Шерқўзи Азимовлар билан биргаликда жиноий тил бириктирган ҳолда пул маблағларини талабалардан талаб қилиш бўйича ноқонуний схемани ўйлаб топишган.

"Институт ходимлари талабалар ва уларнинг ота-оналаридан пул маблағларини талаб қилишган. Гўёки уларни ўқишга киритиш имтиҳонларида ёрдам беришган. Акс ҳолда уларни олийгоҳ талабалари сафидан чиқариш билан қўрқитганлар. Жумладан, декан ўринбосари "Ветеринария" факультети ўқитувчисидан 7 минг долларни талаб қилган. Ўз навбатида бу ўқитувчи маблағларни уч нафар биринчи курс талабаларидан йиғиб чиқиши керак бўлган", — деб таъкидлади ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили.

Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
МХХ Тўрткўл тиббиёт коллеж директорини 1000 доллар пора билан қўлга олди

Тезкор ходимлар К.Уроқов, Х.Рахимов, Х.Эсанов, Ш.Азимовларни пул маблағларини олаётганда қўлга олдилар. Самарқанд вилояти прокуратураси ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси таъмагирлик бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, сал илгарироқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тезкор ходимлари томонидан Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти иқтисодиёт факультети декан ўринбосари Улуғбек Умиров ва унинг шериклари бўлган икки нафар талабани қўлга олинганди. Айбланувчи абитуриентларнинг ота-оналаридан ўқишга кириш масаласини ижобий ҳал этиш эвазига пул талаб қилган.

Янгиликлар лентаси
0