ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. МХХ тезкор ходимлари Тўрткўл тиббиёт коллеж директори 36 ёшли Шерали Давлетовни пул олаётганда қўлга олдилар, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Коллеж директори 1000 долларни олмоқчи бўлган. Ушбу пулга Давлетов фуқаро Ю.Ф.нинг икки нафар қариндошларини ўқишга киритишга ваъда берган.
Тўрткўл тумани прокуратураси пора олиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда таълим тизими тубдан такомиллаштирилмоқда. Қатор коллеж ва лицейлар ёпилиб, улар ўрнига мактабларда ўн бир йиллик таълим ва олийгоҳларда академик лицейлар очилади.
Шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ жойларда ота-оналар ва ўқувчиларнинг бу борадаги фикрларини ҳам ўрганди. Унга кўра, умумтаълим мактабларининг 466 минг нафар 9-синф битирувчисидан 352 минг нафари 10-синфда, 114 минг нафари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттириш ниятида экани аниқланди.