ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров келаси йил бухоролик Бука Умаевани Грозныйга олиб келишга ваъда берди деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Эслатиб ўтамиз Рамзан Қодиров 17 октябр кунлари Самарқанд ва Бухоро ёдгорликларини ва зиёратгоҳларини томоша қилди.
"Бухорода кутилмаганда менинг ёнимга кекса аёл Бука Умаева келди. У Ўзбекистонда 50 йиллардан буён яшар экан. Геноцид йиллари Чеченистондан қувилган экан. Мени ёнимга келиб қучоқлаб олди, миннатдорлик билдирди. Мен буни кутмаган эдим. Мен учун кўпни кўрган қарияларнинг муносабати жуда қадрли. У аёл мен отам таълим олган Бухоро мадрасасига бораётганимни эшитиб атайлаб, мени кўриш учун шу ерга келган экан. Биз узоқ гаплаша олмадик", — деб ёзган ушбу учрашув ҳақида Қодиров ўзининг Telegram каналида.
Кекса аёл Қодиров билан Чеченистонда учрашишни истаган экан.
"Келаси йил ёзда, у киши тайёр бўлиши биланоқ, албатта Чеченистонга олиб келаман. Ахир биз айнан ўз ота-онамизнинг ўз ерига, ўз халқига бўлган меҳри туфайли ҳаётга келганмиз", — деди Рамзан Қодиров.
Самарқанд ва Бухоронинг тарихий ёдгорликлари Рамзан Қодировда улкан таасурот қолдирди.
"Мен дунёнинг турли бурчакларига доимий равишда саёҳат қилиб юрадиган, лекин Тошкент, Самарқанд ва Бухорода бўлмаган одамларни тушунмайман. Бу ҳудуд асрлар давомида дунё цивилизациясининг қудратли марказларидан бири бўлган. Ушбу ўлканинг ўтган замондаги улкан кучи ва қудрати ҳақида гувоҳлик берувчи кўп сонили тарихий меъморлик ёдгорликлари инсонни ҳайратга солади", — деб ёзган Қодиров ўз Instagram саҳифасида.
Чеченистон раҳбари Самарқандда Шоҳи Зинда ва Гўр Амир ва Хўжа Дониёр мақбараларида бўлди.