ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни мамлакатга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировни қабул қилди, деб хабар қилди ўзбек ОАВлари.
Рамзан Қодиров Мирзиёевга самимий қабул ҳамда отаси Аҳмад ҳожи Қодиров таҳсил олган ислом цивилизациясининг тарихий марказларини зиёрат қилиш мақсадида мамлакатга ташрифини ташкил қилгани учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, у кўп миллатли ўзбек халқига чуқур эҳтиромини билдириб, Мирзиёевнинг миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб қилиш борасида олиб бораётган сиёсати ва халқаро ташаббусларига юксак баҳо берди.
Суҳбат сўнгида Рамзан Қодиров икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ва кўп қиррали алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда фаол иштирок этишга тайёр эканини таъкидлади.