ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Чеченистон президенти Рамзан Қодиров минган самолёт бугун бугун соат 10-00 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Ҳукуматдаги манбанинг маълумотига кўра, Чеченистон президентининг ташриф дастури икки кунга мўлжалланган. 16-17 октябрда Қодиров Тошкентдаги бир қатор объектларга ташриф буюради. Улар ичида Artel замонавий техника ва электроника заводи ҳамда мева-сабзавотларни қайта ишлаш экспорт қилиш Gold Dried Fruits Export компаниялари бор.
Шунингдек, Ўзбекистон пойтахтининг энг йирик иккита — Ҳазрати имом (Хастимом) мажмуаси ва Шайх Зайниддин жоме масжидлари билан танишади.
Кунинг иккинчи давомида Чеченистон президенти Рамзан Кадиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади. Учрашувда минтақавий ва давлатлараро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.