Терговчига туҳмат қилган Facebook аъзолари жиноий жавобгарликка тортилади - ИИББ

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишСоциальная сеть "Фейсбук"
Социальная сеть Фейсбук - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Facebook ижтимой тармоғидаги Uzbek MDK гуруҳи аъзолари ички ишлар органлари ходимларига туҳмат қилганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин. Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган брифинг чоғида ИИББ раҳбари Дониёр Тошхўжаев хабар қилди

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Шу кунларда Facebook ижтимоий тармоғидаги бир нечта гуруҳларда жорий йилнинг июл ойида Сирғали туманида бир қизга пичоқ билан жароҳат етказган эркак 3 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Хулиган ударил ножом девушку в кафе - Sputnik Ўзбекистон
Сергелида нотаниш қизни пичоқлаган эркак ушланди
Жиноятчига ўта юмшоқ жазо берилгани баён этилган, шубҳали шахс аккаунтидан тарқатилган пост қисқа вақт ичида итимоий тармоқда оммалашиб кетган ва хабар тагидан юзлаб изоҳлар қолдирилган.

Пост муаллифи ушбу хабарни кенг оммага тарқатишда ҳамда қандайдир чоралар кўришда фойдаланувчиларни ёрдамга чақирган.

"Жабрланган номидан. Ассалому алайкум, 27 июлда Сирғали тумани ҳудудида бир эркак томонидан пичоқланган аёл ҳодисаси эсингиздами. Тасаввур қилинг, жамоатчилик учун хавфли бўлган бу одамга 3 йил уй қамоғи жазоси берилибди, яъни у жазоланмаган!!!… айни вақтда у менинг ҳаётимга таҳдид солади!!! Бизнинг ҳукуматимиз қаерга қараяпти?! У ҲАММАМИЗ УЧУН ХАВФЛИ! МЕН АДОЛАТ ТАЛАБ ҚИЛАМАН!!!!! ФАЛОКАТНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН ШУ ХАБАР БИЛАН БЎЛИШИНГ!!! МЕН СИЗЛАРДАН ЎТИНИБ СЎРАЙМАН, ЙЎҚ ДЕМАНГ! ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛДИРМАНГ! У муқаддам ҳам шунга ўхшаш модда бўйича судланган бўлган, буни шундай қолдириб бўладими?, — дейилади хабарда.

Хабар тагида қолдирилган изоҳларнинг аксарияти агрессив характерда бўлиб, фойдаланувчиларнинг аксарият қисми ушбу ҳукмни чиқарган судьяни, яна кимдир Сирғали ИИББ терговчисини пора олишда айблашган. Айримлар ҳатто петиция ёзишга даъват қилган.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасида бу ҳолатга эътибор қаратишган. Яна бир бор иш кўтарилган ва тергов материаллари ўрганилган ҳамда хабар тагидаги изоҳлар ИИБ ходими шаънига бўхтон ёғдириш деган хулосага келинган.

"Сирғали туман терговчиси унинг номига бўхтон ёғдиришган шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб рапорт билан мурожаат қилди. Биз рапортни қабул қилдик ва ўша одамларни топиб, тегишли чоралар кўриши учун прокуратурага топширдик. Агар ўша одамлар бизнинг ходимимиз айбланувчидан қандайдир мукофот олган, деган гапни айтишаётган экан, далил келтиришсин. Туҳмат ҳақида модда бор. Айни вақтда бизнинг терговчимизни порахўрликда айблашган. Ва биз бу бўхтонлигини исботлашга қарор қилганмиз", — деб таъкидлади брифинг давомида Тошкент ИИББ раҳбари ўринбосари Дониёр Тошхўжаев.

Интернетда ўша кунги воқеа акс этган видеолавҳалар ҳам тарқалди.

Бинолардан бири ичидаги кузатув камерасида ёзилган тасвирга кўра, ташқаридан бир эркак ичкарига югуриб киради. Унинг ортидан резина шлангда сув сепаётган қиз кириб келади.

Қизнинг қўлидаги шлангдан отилаётган сув ичкаридаги бошқа бир эркакка сачрайди. Эркак қўлидаги буюмни қизга улоқтиради ва уни қувиб ташқарига чиқади ҳамда қизга ҳамла қилади. Унга қаршилик билдиришган вақтда у чўнтагидан афтидан буклама пичоқ чиқаради ва ўзи томон келган қизга ташланади.

Янгиликлар лентаси
0