Сергелида нотаниш қизни пичоқлаган эркак ушланди

© Uzbek MDKХулиган ударил ножом девушку в кафе
Хулиган ударил ножом девушку в кафе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноятчига нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 277 моддасига кўра, (безорилик, фуқаро соғлиғига зарар еткизиш, жамоат жойда белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмаслик) банди бўйича жиноий иш қўзғатилган.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Ушбу йилнинг 27 июль куни соат 10:30 да Сирғали туманидаги “Рихсивой” кафесида, нотаниш киши маст ҳолда фуқаро Миронова Людмила Петровнага (исми ўзгартирилган) пичоқ санчади ва воқеа жойидан ғойиб бўлuган эди.

Тошкент ИИББнинг Сирғали туман бўлими томонидан ушбу иш юзасида ўтказилган тергов-суриштириув ишлари натижасида, ушбу жиноятни содир этганликда айблаб фуқаро Хамидходжаев Рихсивой Эркинович қўлга олинган. Унга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 277 моддасига кўра, (безорилик, фуқаро соғлиғига зарар еткизиш, жамоат жойда белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмаслик)  банди бўйича жиноий иш қўзғатилган, деб хабар қилмоқда Тошкент ИИББ матбот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеа гувоҳлар томонидан олинган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда жойлаштирилганидан кейин катта муҳокамаларга сабаб бўлган эди.  Ўшанда жабрланган қиз тез ёрдам автомобилида 16 шаҳар касалхонасига олиб кетилганлиги хабар қилинган эди. Жабрланувчи ҳозир қандай аҳволда эканлиги ҳақида ИИББ хабар қилмаган.

 

Янгиликлар лентаси
0