ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Шимолий Кореянинг "Илмий энциклопедия" нашриёти янги жаҳон харитасини чоп этди. Харитада Қрим Россия ҳудуди сифатида белгиланган. Бу ҳақда КХДРнинг Россиядаги элчихонаси ўзининг Facebookдаги саҳифасида хабар берган.
Россиялик дипломатлар бу борада изоҳ олиш учун КХДР ТИВга мурожаат этишганларида вазирлик Пхеньян Қримда ўтказилган референдум натижаларини ҳурмат қилишини маълум қилган. Шимолий Корея Ташқи ишлар маҳкамаси қримликлар хоҳиш-иродасини ифода этган референдум натижаларини легитим ва ҳалқаро-ҳуқуқ нормаларига тўлиқ жавоб беради дея қайд этишган.
Украинада бўлиб ўтган давлат тўнтаришидан сўнг 2014 йилнинг март ойида ўтказилган референдум натижаларига кўра, Қрим Россия таркибига киритилган. Референдум давомида овоз берувчиларнинг 95%и яриморол Россия таркибига киритилиши учун овоз беришган.
Украина яриморолни аввалгидек ўзиники, аммо вақтинча "оккупация қилинган ҳудуд" деб ҳисоблаб келмоқда.