Путин Build нашрига Қримнинг Россияга қўшилиши ҳақида сўзлаб берди

Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин Германиянинг Build нашрига берган интервьюсида Қримнинг Россияга қўшилиши ҳақида сўзлаб берди.

Владимир Путиннинг сўзларига қараганда, Россия ҳарбий кучларини фақатгина референдум ўтказишда хавфсизликни таъминлаш учун ишлатилди. Қримдаги Украина ҳарбийларининг ушбу жараёнга аралашишига йўл қўймаслик учун.

“Биз жанг қилмадик, биз ҳеч кимни истило қилмадик, ҳеч қаерда отишма уюштирганимиз йўқ. Қримдаги воқеалар чоғида бирор киши қурбон бўлмади”, — деди Путин.

Россия раҳбарининг сўзларига қараганда, Қримнинг қайта қўшилилини чегараларни ўзгартириш деб қабул қилиш керак эмас, 2,5 миллион одам тақдири ҳақида ўйлаш керак.

Украинада давлат тўнтарилиши содир бўлганидан кейин, ҳокимият устига русларга қарши шиорлар билан миллатчилар келишди. Қримда жуда кўп руслар яшайди. Улар қийин аҳволда қолиб, ўз тақдирларини ўзгартиришга қарор қилишди.

Россия президенти Қримнинг қайта қўшилиш жараёнида, ҳар бир халқ ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқидан фойдаланилган ҳолда, БМТ низомига тўлиқ риоя қилинганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Мисол тариқасида Путин Косовони келтирди. Косовода, БМТ судининг қарорига биноан, миллий суверенитет масаласи марказий ҳокимият қароридан устун қўйилган эди.

Қрим ва Севастопол 2014 йилда ўтказилган референдумдан кейин Россия ҳудудига айланди. Референдумда аҳолининг катта қисми Қримнинг Россияга қўшилиш тарафдори  эканлигини билдирган.

 

Янгиликлар лентаси
0