Томорқасини қаровсиз қолдиргарлар уч баравар кўп солиқ тўлайди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишПугало на приусадебном участке
Пугало на приусадебном участке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Якка уй жой қурилиши учун тақдим этилган ер участкаларнинг томорқа ерларини етарли даражада ободонлаштирилмаган ер эгалари ягона ер солиғининг уч бараварини тўлайдилар

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон қонунчиликда жуда қизиқ норма пайдо бўлди. Унга кўра, ўзларига ажратилган ер участкаларнинг ободонлаштиришига етарли даражада эътибор бермаган ер эгаларига ер солиғи тўловнинг юқори ставкаси қўлланилади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Заготовка сена в фермерском хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон
Фермерлар учун янги қонун: ё ишла, ё ерни бўшат

Эндиликда солиқ органлари якка уй жой қуриш учун ажратилган ер участкаларни тартибга солишга етарли эътибор қаратмаган ер эгалари ягона ер солиғининг юқори — уч барвар ставкаси қўлланиши мумкин. Шунингдек, бу қоида қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаган ер эгаларига ҳам қўлланилади.

Бу янгилик Ўзбекистон президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ягона ер солиғи тўловчилари жисмоний шахслар, шунингдек, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидир. Бугунги кунда ягона ер солиғининг ставкаси қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматига нисбатан 0,95% миқдорини ташкил қилади.

Ўзбекистон ҳукумати меҳнаткаш деҳқонларни тақдирлайди
Бундан ташқари, шу кунларда Шавкат Мирзиёев ўз фармони билан мамлакатда мавжуд бўлган барча фермер хўжаликларни кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича янги қоидаларни тасдиқлади. Хусусан, барча фермерлар бу жараённи 2018-2021 йиллар давомида якунлашлари керак.

2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилинади.

Ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаган, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширмаган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига нисбатан ер участкалар ҳуқуқларнинг бекор қилинишигача бўлган қатъий жавобгарлик чоралари кўрилади.

Янгиликлар лентаси
0