Фермерлар учун янги қонун: ё ишла, ё ерни бўшат

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишЗаготовка сена в фермерском хозяйстве
Заготовка сена в фермерском хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилинади

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ҳукумат портали Ўзбекистон президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонини эълон қилди.

Ўзбекистон ҳукумати меҳнаткаш деҳқонларни тақдирлайди
Ҳужжатга мувофиқ, 2018 йил ҳосилидан бошлаб жорий этиладиган янги тартибларга кўра:

фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгашларида, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳар ойда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиб борилади;

ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаган, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширмаган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига нисбатан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишигача бўлган қатъий жавобгарлик чоралари кўрилади.

Ҳужжатда 2018-2021 йилларда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантирилиши таъкидланган. 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилинади.

Узум фестивали - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд боғбонлари сувсиз ерда узумнинг ҳосилдор навларини етиштирмоқчи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (З.Мирзаев, Ж.Қўчқоров) ҳар йили фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича фермер хўжаликлари кесимида ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилишини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят Кенгашларида тасдиқланишини таъминлайди ва ҳудудий дастурлар асосида ишлаб чиқилган республика миқёсидаги дастурларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига киритади.

Янгиликлар лентаси
0