ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин биринчи бўлиб Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни қутлади.
МДҲ давлатлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишига келган ҳар бир иштирокчини шахсан Россия президентининг ўзи қутлади, сўнгра қатнашчилар биргаликда суратга тушдилар, деб ёзади РИА Новости.
МДҲ раҳбарлари йиғилишидан олдин Ўзбекистон ва Россия президентлари икки томонлама учрашув ўтказдилар ҳамда кўзланган режаларнинг амалга ошиши борасида фикр алмашдилар.
Бугун Сочида МДҲ давлатлари раҳбарлари Кенгаши ҳамда Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилишлари бўлиб ўтади.