ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Телекоммуникация хизматлари учун тарифлар ўзгаришсиз қолади. Бу ҳақда "Ўзбектелеком" АК маълум қилди.
9 Октябр 2017, 17:55
"Компания абонентлари ва ҳамкорлари истакларидан келиб чиқиб, Ўзбектелеком" АК 2017 йил 6 октябрда эълон қилинган ўзгаришлар бекор қилинганлигини маълум қилади", дейилади компания хабарида.
Компаниянинг билдиришича, 2016 йил 1 июлда киритилган "Телекоммуникация универсал хизматларига тарифларнинг чекланган даражаси" 125-1/1-сонли прейскурант амал қилишда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "Ўзбектелеком" шаҳар телефонларидан фойдаланганлик учун тарифларни 30%га, халқаро қўнғироқлар нархларини икки бараварга ошириши ҳақида маълум қилганди.