ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. "Ўзбектелеком" акциядорлик жамияти 2017 йилнинг 20 октябридан бошлаб халқаро йўналишларга VoIP орқали амалга оширилаётган қўнғироқлар нархини ўртача икки бараварига оширди.
Хусусан, Россия, Украина, Беларусь ва Молдова йўналишидаги қўнғироқларнинг бир дақиқаси нархини 550 сўмдан 1100 сўмгача оширди. Тўлиқ тарифлар билан қуйида танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг 5 Сентябридан Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг давлат курсини икки баравар ошириб, бозор курси билан тенглаштирган эди.