Тоғда тўплар гумбурлади: Москва ва Тошкент ҳарбий ҳамкорликни тикламоқда

© Пресс-служба ЦВО МО РФСовместные российско-узбекские учения на полигоне "Фориш"
Совместные российско-узбекские учения на полигоне Фориш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Россия сегодня" халқаро ахборот агентлиги шарҳловчиси Россия ва Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорлик истиқболлари ҳақида ўз фикрларини баён этди

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Собиқ Иттифоқ майдонидаги хавфсизлик ва барқарорлик Россия билан интегациясига объектив равишда боғлиқдир, буни Москва ва Тошкент ҳарбий ҳамкорлигининг ривожланиши ҳам исботламоқда. Бу ҳақда "Россия сегодня" ахборот агентлиги шарҳловчиси Александр Хроленко ўз фикрларини баён этди.

В Узбекистане на полигоне Фориш стартовало тактическое учение с воинскими контингентами России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари иштирокидаги ўқув машқлари якунланди

Ўзбекистондаги "Фориш" тоғли ҳарбий полигонда 3 — 7 октябр кунлари Ўзбекистон ва Россия қуролли кучларининг қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилди. Бу жуда аҳамиятли воқеа ҳисобланади. Сўнги бор бу каби машғулотлар 12 йил аввал ўтказилган эди.

Ўқув жанговар топшириқларини Ўзбекистон томонидан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи тоғ-ўқчи бўлинмалари бажарди.

Россия Марказий ҳарбий округининг тоғ-ўқчи бўлинмаси "Поднос" 82 миллиметрли минометлар ва "Тахион" учувчисиз учар аппаратлари билан иштирок этди.

Ҳарбий бўлинмалар денгиз сатҳидан 2 минг метрдан ортиқ баландликда ўтиш мураккаб бўлган тоғли ҳудудларда ноқонуний қуролланган кучларни йўқ қилиш бўйича аксилтеррор операциясини амалга оширишди.

Россия ҳарбийлари замонавий "Ратник" ҳарбий кийим боши ва "Азарт" отлинчи авлод радиостанциялари билан таъминланган. Қўшма ҳарбий машғулотларни ташкил этишга ёндошув энг юқори даража бўлди.

Президент Алмазбек Атамбаев и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Тинчлик ва дўстлик: Атамбаевнинг Ўзбекистонга ташрифи қандай якунланди

Ушбу машғулотларни ўтказиш бўйича келишув жорий йилнинг июл ойида Тошкентда икки мамлакат ҳарбий идоралар делегация ишчи учрашуви чоғида эришилган. Шунингдек, томонлар Марказий Осиё минтақасидаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш борасид ўзаро манфаатдорликни тасдиқлашган эди. 2017 йил якунига қадар минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича штаб музокаралари ўтказилади.

Тарихий ўзига тортиш

Россия ва Ўзбекистоннинг янгича яқинлашуви бу шак-шубҳасиз фактдир. Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев 2016 йил ноябр ойида Москвада ташрифи чоғида ўзининг россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан 2017 йил учун ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома имзоланган эди. Бундан ташқари, Ўзбекистон американинг қурол-яроғларини эмас, балки Россиянинг қурол-яроқлари сотиб олишида манфаатдорлигидан далолат бермоқда. Шу ўринда айтиш керакки, республика ҳарбий ҳаражатларга ЯИМнинг 3,5 фоизга яқин маблағни сафрлашмоқчи. Шу йилда бу ҳаражатлар қарийб 67,2 млрд долларни ташкил этади.

Икки томонлама ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон делегация август ойида Самара вилоятига ташриф буюрган эди. У ерда Россиянинг Марказий ҳарбий округи махсус ҳарбий бўлинмалар тайёрлаш жараёни билан яқиндан танишиб чиқишди. Россия махсус бўлинмалари "Новая Бинарадка" ва "Водино" ўқув мажмуаларда гаровга олинганларни озод қилиш, юқори қаватлардан жароҳатларганларни қутқариш, штурм қилиш ва миналардан тозалаш бўйича тактик ҳаракатларни намойиш қилишди.

Флаг Пакистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга Покистон Қуролли кучлари делегацияси ташриф буюрди

Бу гўёки оддий ҳолатдир, лекин ундан аввал Ўзбекистон Россия билан ҳарбий техникавий ҳамкорликни деярли тўхтатиб қўйган эди. Евроосиё иқтисодий иттифоқ яратилишига олиб келган Коллектив ҳамкорлик бўйича шартнома ташкилоти (ОДКБ) таркибидан чиқиб кетиб, интеграция жараёнидан воз кечган эди.
Шу ўринда айтиб ўтамизки, Ўзбекистон раҳбариятининг Америка Оқ уй билан муносабатлар ҳам юришиб кетмади. 2005 йил куздаги Андижондаги исён бостирилгандан кейин ва АҚШ Давлат департаменти "Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши ва сиёсий маҳбуслар борлиги" ҳақида баённотларидан сўнг Европа Иттифоқи республикага қурол етказиш бўйича эмбарго жорий этган эди. Ўша пайтда Тошкент АҚШ ва Россия интеграциясидан холи бўлган ўзбек халқининг ўз йўли тўғрисида маълум қилинган эди. Ҳақиқатда эса, Москва Андижондаги инқирозни куч билан ҳал этилишидаги Ўзбекистон ҳуқуматини ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган эди.

Эҳтимол, шунинг учун кўп ўтмай Совет Иттифоқидан сўнгги тарихда илк бор 400 ҳарбийлар иштирокидаги Россия-Ўзбекистон ўқув машғулотлар ўтказилган эди. Тошкент Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишидан ўз иштирокини жадалллаштирди. 2007 йил сентябрда Челябинск вилоятида "Чебаркўл" Россия ҳарбий полигонида "Тинчлик миссияси" доирасида кўп томонлама аксилтеррорчилик ўқув машғулотларда ШҲТга аъзо бўлган давлатлар қатори Ўзбекистон ҳам иштирок этди.

Барибир Тошкент интерация жараёнларидан четга бурилиб, "Тинчлик миссияси" ўқув машғулотларига ҳарбийларни юбормай қўйди. 2012 йилда Ўзбекистон Коллектив ҳамкорлик тўғрисида шартномаси ташкилотидан чиқиб кетди.

Интеграциянинг ўзига хос хусусиятлари

Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги муносабатлар 1999 йил 11 декабрда Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга амалга оширган ташриф чоғида имзоланган "Стратегик ҳамкорлик тўғрисида Шартнома" ва "Иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш тўғрисидаги шартнома" талаблари асосида тартибга солинган. Ҳарбий ҳамкорлик доирасида Москва Тошкентга Ўзбекистон Ислом ҳаракати жангариларига қарши операцияда етишмаган ўқчи қуролларни етказиб берган. Аммо 2000 йилда икки давлат ўртасида муносабатлар сезиларли музлади.

Тебрангич бошқа томонга силкиниб кетди. Ўзбекистон Марказий Осиёда Россиянинг геосиёсий рақиблари — АҚШ ва Туркия билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилишга интилди.

Президенты Узбекистана и Казахстана - Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев Тошкентда: ҳарбий биродарлик ва космик истиқболлар

Тошкент ва Вашингтон билан муносабатлар АҚШда 2001 йил 11 сентябрда содир бўлган терактдан сўнг жадаллашди. Ўзбекистон америкаликларда Афғонистонда операциясини ўтказиш учун ўзининг Хонобод авиабазасини таклиф қилди. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари вақтинчалик 2004 йилда (Анжижон воқеаларидан олдин) жонланди. Ўша вақтда Россия мудофаа вазири Сергей Иванов ва Хавфсизлик кенгаши котиби Игорь Иванов ташриф буюрдилар.

Майдонда ёлғиз жангчи — жангчи эмас, эски дўст янги иккита дўстдан яхшироқдир. Марказий Осиёда вазият ваҳимали. Афғонистон наркотрафиги ортиб бормоқда. Наркотик савдогарларининг фойдаси йилига 30 млрд долларни ташкил этади. Ушбу маблағлар терроризм ва диний экстремизмни таъминлашга сарфланмоқда. Тоғ тизмалари орқали Ўзбекистон жанубий чегараси яқинида Тожикистон ҳудудидан бир неча бор Ўзбекистон Ислом ҳаракати жангарилари ҳужум қилишган.

Минтақада ўзбек ва тожик аҳолиси аралашиб кетган, этник тўқнашувлар бўлиши мумкин.

Тошкентнинг Москва билан ҳарбий-техник ҳамкорлиги республика ҳудудида россиялик ҳарбийларни ўқув машқларда иштироки қўшимча барқарорликни таъминлайди.

Тенг узоқлик стратегияси

"Куч марказлари"нинг Тошкент билан биродарлик қилиш борасида сиёсий кураши тўхтамаяпти. Ўзбекистон ҳуқумати етарли даражада таъминланган, лекин АҚШ аввалгидек республикани ўз қуролига мослаштирмоқчи: АҚШ Давлат департаменти бу ерда қурол экспорт қилиш дарсларини ўтмоқчи. Ундан аввал Тошкентда НАТОнинг минтақавий ваколатхонаси очилган эди. АҚШ Ўзбекистон ҳарбий ислоҳотларида ўз иштирокини белгилаб қўйди.

Яқин Шарқдаги кўп йиллик чорасизлик шароитида АҚШ Афғонистонда ҳарбий операцияларни давом эттириш учун Ўзбекистон америкаликларга қулай ва нисбатан хавфсиз бўлган ҳудуд ҳисобланади.

Военное сотрудничество между Россией и Узбекистаном - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик

АҚШ Ҳаво ҳарбий кучлари Хонобод авиабаза фойдаланиши даврида (2001-2005 йиллар) у ерда бир ярим минг ҳарбийлар бўлган 10-чи ҳарбий дивизия, F-15 ва F-16 қирувчи самолётлар ва юк ташиш самолётлари жойлашган. Ер ва ҳаво орқали озиқ-овқат таъминоти ва моддий-техник воситаларини иттифоқдош кучларга етказиш борасида муҳим логистик марказ ҳисобланган. АҚШнинг "қулоқлари кўриниб турган" Андижон воқеаларидан сўнг, Ўзбекистон сенати америкалик ҳарбийларга Хонободдан фойдаланишни тақиқлаб қўйган эди. Тўғрисини айтганда, НАТО Халқаро коалиция (ISAF) таркибида бўлган Германия ҳарбий авиацияси 2002 йилдан ҳеч қандай тўсиқларсиз Термездаги ўзбек базасидан фойдалган. Бу АҚШ самолётларини иштирок этиши эҳтимолидан холи эмас. Аммо Қирғизистонда Манас авиабазани йўқотилгандан кейин америкаликлар анча танг ҳолатда қолишди. Барча ҳарбий-дипломатик усулллар билан Ўзбекистонга қайтишмоқчи.

Марказий Осиёда АҚШнинг судралувчи экспансияси давом этмоқда. Россиянинг ушбу ҳудудда бўлиши тарозининг бошқа палласини босиши ва минтақада барқарорлик кафолати бўлиши мумкин. Бундан хулоса шуки, Москва ва Тошкентнинг ўзаро манфаатли ҳарбий ҳамкорлиги истиқболлари порлоқ.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи-назаридан фарқланиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0