ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Бугун Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов ишчи ташриф билан Татаристонга келди. Бу ҳақда Татаристон президенти матбуот хизмати хабар берди.
"Қозон" халқаро аэропортида Ғуломжон Ибрагимовни Татаристон бош вазири Алексей Песошин, Татаристон саноат ва савдо вазири Альберт Каримов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Татаристон президенти Рустам Минниханов билан музокара ўтказиш учун аэропортдан Қозон Кремлига йўл олди.
Кейинроқ Ўзбекистон ва Татаристон делегациялари ўртасида кенгайтирилган таркибдаги музокаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 23-25 сентябр кунлари Татаристон президенти Рустам Минниханов Ўзбекистонга ташриф буюрганди.