Ўзбекистон ва Қирғизистон биргаликда автобус ишлаб чиқаради

Oбуна бўлиш
Томонлар кир ювиш машиналари йиғиш, дилерлик марказлари ташкил этиш, кабел маҳсулотлари етказиб беришни йўлга қўйиш, Ўш шаҳрида кўнгилочар-савдо маркази қуриш ва Қирғизистонда "Артел" техник мактаби филиалини очишга келишиб олишган

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес форуми якунларига кўра ҳамкорликда автобуслар йиғиш ва қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазирлиги хабар қилди.

Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев в ходе встречи с президентом Узбекистана Шавката Мирзиёева, прибывшим в КР с государственным визитом - Sputnik Ўзбекистон
Президентлар Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди

Бундан ташқари, томонлар кир ювиш машиналари йиғиш, дилерлик марказлари ташкил этиш, кабел маҳсулотлари етказиб беришни йўлга қўйиш, Ўш шаҳрида кўнгилочар-савдо маркази қуриш ва Қирғизистонда "Артел" техник мактаби филиалини очишга келишиб олишган.

Шунингдек, қиймати 200 млн доллардан зиёд маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди.

Иқтисодиёт вазирлигининг хабар қилишича, бизнес форум якунларига кўра автомобилсозлик фирмалари, икки мамлакат заргарлар иттифоқлари ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича меморандумлар, Ўзбекистонга шина, сув, асал, ўсимлик мойи, тош ва травертин етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.

Биринчи ўзбек-қирғиз бизнес форуми 6 октябр куни Тошкентда бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатдан 500дан ортиқ тадбиркор иштирок этди. Қирғизистон иқтисодиёт вазирлигининг билдиришича, бизнес форумда икки мамлакат ўртасида товар айирбошлашни кучайтириш, қирғиз ва ўзбек бозорларидаги талабни ўрганиш ҳамда маркетинг тадқиқотлари ўтказишга эътибор қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0