Тунги Тошкентда чўнтакда миллионлаб пуллар билан сайр қилиш саргузаштлари

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишГорода Мира. Ташкент
Города Мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Мен Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифини ёритиш мақсадида Тошкентга келдим. Атиги 23 соат ичида бўлган ташриф давомида, ушбу шаҳар менда унутилмас таассуротларни қолдирди" — деб таъкидлади Sputnik Қирғизистон колумнисти Бакит Толканов.

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Sputnik Қирғизистон колумнисти Бакит Толканов уни Тошкентда қандай кутиб олишганлиги ва унда пойтахт, унинг аҳолиси ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Президент Алмазбек Атамбаев и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев с супругами - Sputnik Ўзбекистон
Кортеж, "Манас" ва битимлар - Атамбаевнинг Ўзбекистонга ташрифи

Тошкент, анъанага кўра, ҳар доим аввал Самарқанд ва Бухоро, кейинчалик XIX асрда Қўқон ортидан сояда бўлган. Лекин XX асрда Тошкент олдинга чиқиб, Ўзбекистон пойтахти бўлди. Энди бу шаҳар Марказий Осиёнинг аҳолиси кўп бўлган йирик шаҳарлардан биридир. Уни мамлакатнинг иқтисодий ва молиявий марказ сифатида тан олиш мумкин.

"Мен Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифини ёритиш мақсадида Тошкентга келдим. Атиги 23 соат ичида бўлган ташриф давомида, ушбу шаҳар менда унутилмас таассуротларни қолдирди" — деб таъкидлади Sputnik Қирғизистон колумнисти Бакит Толканов.

Миллионларнинг миллиони

Тошкентда қарийб 2,3 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Улардан кўпчилиги миллион-миллион пуллар билан иш қилишади. Маҳаллий аҳоли вакиллари кунига ўн ва юз минг сўм миқдордаги пуллардан фойдаланишади, чунки 1 доллар 8 минг сўмга тенгдир. Масалан, бир дона магнит эсдалик совғачасини 4 минг сўмга сотиб олдим. Шубҳасиз, бундай рақамлар қирғизистонликларни шок ҳолатига солади.

— 3500 сўмни шу xxxxxxxxxxx рақамга ташлаб қўйинг — бепарволик билан айтилган мурожаатларни бир неча марта кичик дўконларда эшитиб қолдим.

Объятия Атамбаева и Мирзиёева и цветы от девушек — кадры из Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбаевни аэропортда кутиб олди

Мен шу оҳангда 20-30 қирғиз сомни телефон ҳисобига юклаб қўйишни сўрайман. Айтгандай, маълум бўлишича, 3500 сўм ва 30 қирғиз сўми — доллар эквивалентида бўлган пуллардир.

Масалан, 1 миллион 200 минг сўмга меҳмонхонада икки кишилик жой олса бўлади. Бундай рақамлар ҳақида "Гранд отель" ва "Ритц" меҳмонхоналари билмаса керак.

"Ҳозир сизга анча қулай, 5 ва 10 минг сўмли пул купюралари бор, яқинда беш юз мингликлар чиқди. Қачонлардир энг катта пул бирлиги — бир минг сўм бўлган. Ҳозиргача ушбу рақамларга кўника олмаяпман" — деб таъкидлади Тошкентда узоқ вақтдан бериш истиқомат қилувчи қирғизистонлик аёл.

"Каримов" йўлидан президент саройигача

Ислом Каримов аэропортидан "Кўксарой" президент қароргоҳигача йўл барча талабларга жавоб беради. Ушбу йўл жуда текис ва кенг. Тўғриси, саройдан ортга қайтиш йўли одатий бўлди — биз бошқа йўл билан кетдик, "жонажон" ўнқир-чўнқирлар билан. Йўл яхшигина силкитди. Шоир буни "асфальт тўлқинлари" деб атаган бўлар эди, мен бунга бошқа ўхшатиш танлаган бўлар эдим.

Лекин тан олиш керакки, кенг йўллар ҳисобига автомобил тирбандликларни кўрмадим. Буни бизга ҳамроҳ бўлганлар ҳам тасдиқладилар.

Мен қора бозорни қидирдим

Менда юз минг сўм пул бўлишига қарамасдан, ушбу пуллар тугаб қолди ва меҳмонхона турар жойига тўлаш учун қолмади. Тунги сайирга бир сўм ҳам қолмади.

Охир-оқибат пул алмаштириш муаммолари юзага келди — банклар соат 22-00гача ишлашади, ягона алмаштириш шаҳобчаси жуда узоқда. Дўкон ишчиларига мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Улар менга ёрдам беришни исташмади. Ватанпарвалик бўйича уларга таъсир қилиш тўғри келди.

— Учиб кетиш эрта тонгда, мен эса пулларни алмаштиришга улгурмаяпман. Ахир мен оила аъзоларим ва ҳамкасбларимни Ўзбекистондан эсдалик совғалар ва мазали ширинликлар билан хурсанд қилмоқчи эдим. Мен улар сизнинг мамлакатингизда бўлмай туриб, фақат дўстона фикрда бўлишларини истайман" — дедим маъюс ҳолда.

Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Кўксаройда Ўзбекистон - Қирғизистон музокаралари бўлиб ўтмоқда

Бир неча дақиқатдан сўнг менда валюта олибсотарнинг номери ёзилган варақни беришди. Лекин мен қонунни бузмасликка қарор қилдим ва қонуний йўл билан пулни алмаштирдим. Ёш йигитлар олдида уятли бўлди. Улар мамлакатлари ҳақида яхши таассурот қолиши учун қонунбузилишга боришди. Айтганча, яқинда жорий этилган конвертация расмий ва ноқонуний курсни тенглаништириб қўйди. Агарда ундан олдин, мен қонуний йўл билан валюта алмаштирганимда қора бозорга нисбатан икки баравар кам пул олар эдим.

Ўзбекистон маҳсулотларини қидириб

Чўнтакда миллион пуллар билан, мен совғалар олиш мақсадида яқиндаги дўкон томон йўл олдим. Тўғрисини айтганда менинг танловим муваффақиятсиз бўлди: бу махсус ихтисослаштирилган дўкон бўлиб чиқмади. Бу оддий маркет экан. Лекин ҳаммасини Санжар исмли йигит тўғрилади. Мен уни маҳсулотларни таҳлаётганда ишидан чалғитдим. У йигит мени диққат билан эшитиб, менга маҳаллий ширинликлар кераклигини тушуниб олди. Савдо расталардан бирма бир ўтказиб, улардаги маҳсулотлар билан таништириш чиқди. Умуман олганда, ярим соат ичида қурутилган мевалар, эсдалик магнитлари ва хол ва сотиб олдим.

Шунингдек, Санжар чегирма қилиб берди ва мени экишгача кузатиб қўйди. Мамнун бўлган мижоз сифатида охирида селфи расмга тушдик. Омад сенга Санжар!

Тошкентга яна албатта келаман

Афсуски, ташриф вақтининг катта қисмида мен ишладим, шунинг учун Тошкент билан танишиб чиқиш имкони бўлмади. Бу менга жуда ёққан шаҳарга яна бир бор ташриф буюриш учун энг яхши баҳонадир.

Янгиликлар лентаси
0