ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Кўксаройда Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг тор доирадаги учрашувларидан сўнг кенгайтирилган таркибдаги музокаралар бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев мулоқотни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирмоқда.
Музокарада Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди.