ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий, Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда, ўтган ҳафтада Россия ва бутун Рус Патриархи Кириллнинг Ўзбекистонга бўлган ташрифи ҳақидаги таасуротлари билан бўлишди.
Патриарх Кирилл Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бўлди. Патриарх у ердаги ажойиб ёдгорликлар ва зиёратгоҳлар билан танишди – деб сўзини бошлади Викентий.
Патриарх Кирилл Ислом дини ҳақиқатдан ҳам эзгулик, инсонпарварлик ва кўнгли тозалик дини эканига шахсан амин бўлди.
Биз кабинетлардан туриб, Ўзбекистонда ҳамма нарси яхши, барча миллат ва дин вакиллари тинч-тотув яшамоқда, — деб кўп маротаба айтишимиз мумкин, лекин Патриарх минглаб одамлар орасида бўлди, халқининг бағрикенглигини ўз кўзи билан кўрди, унинг меҳри ва муҳаббатини ўз танаси билан ҳис қилди. Биз одатда буни меҳмондўстлик, бағрикенглик деймиз, лекин Патриарх Кирилл — бундан ҳам юқори баҳо берди.
“Ўзбек халқи шунчалик софдил ва кўнгли кенг ва инсонпарварки — у Ўзбекистонда яшайдиган барча миллатларни ўз меҳри билан ушлаб туришга қодир, — деди бутун Рус Патриархи.
Шунингдек у киши бизнинг Тошкентдаги диний марказимизда бўлиб, черковимизни, биноларимизни, семинариямизни томоша қилди ва уларнинг ҳаммасига қараб туриб – “Сизларга яна нима керак ўзи!?”, — деди.
Шундан сўнг Патриарх яна бир қизиқ гап айтди. “Агар кимда-ким Ўзбекистондан кетса ҳам у Россияда энг яхши одамга айланади, чунки у Ўзбекистонда софдиллик ва инсонийлик муҳитида тарбияланган. Бу Ўзбекистоннинг яна бир муҳим хусусиятидир. Бугун мана шундай кадрлар дунёнинг ҳар бир бурчагида керак”, — деди бутун Рус Патриархи.
“Келинглар биргалашиб дунёда тинчликни сақлаб қолайлик. Келинглар бутун дунё учун тинчлик ва ҳамжиҳатлик рамзи бўлайлик. Келинглар, бутун дунё, биз Ўзбекистонда қандай дўстона ва меҳр-муҳаббат муҳитида, уруш-жанжалсиз, жаҳолатсиз яшаётганимизни кўриб, биздан ўрнак олсин”, — деб сўзини якунлади Тошкент митрополити Викентий.