ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокимияти томонидан ташкил қилинган қабулда, Бутун Рус патриархи Кириллга “Ўзбекистон” маркали кагор виноси совға қилинди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Ушбу кагор виносини Черковда жуда яхши билишади. Ундан Совет даврида ҳам ҳозир ҳам диний маросимларда фойдаланилади. Патриарх Кириллга, ўзи туғулган 1946 йил виносини совға қилишди”, — деди черков вакили.
Патриарх айтишига қараганда, ушбу вино унинг учун ўтам муҳим бўлган маросимлардан бири вақтида ишлатилади.
Россия Черкови матбуот-котиби "Рус Православ Черкови учун “Ўзбекистон” маркали кагор виноси Православ черков маросимларида ишлатилаётган винолар орасида энг сифатлиларидан бири ҳисобланади", — деди.
Насронийлар урф-одатига кўра, кагор виноси ва нон “Причашение” деб номланган маросимда вақтида ишлатилади. Ушбу маросим Исо Масиҳ чормихга тортилишдан олдин барча ўқувчиларини вино ва нон билан меҳмон қилганининг рамзи сифатида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Патриарх Кирилл Ўзбекистонга 29 сентябрь – 2 октябрь кунлари ташриф амалга оширмоқда. Бутун Рус черковлари патриархи Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди.
Самарқандда Патриарх Кирил Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов қабрида бўлди ва Хўжа Дониёр мақбарасини зиёрат қилди. Хўжа Дониёр насроний динида ҳам пайғамбар ҳисобланади. Уни – Святой Даниил деб аташади.