ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Иккита вилоятга янги прокурорлар тайинланди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси прокуратураси матбуот-хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг жорий йил 3 октябрдаги буйруғига мувофиқ, адлия катта маслаҳатчиси Садриддин Абдуллаевич Турдиев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунига асосан Фарғона вилоят прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.
Шунингдек, адлия катта маслаҳатчиси Акмалхўжа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунига асосан Хоразм вилоят прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.