Атамбаев қозоқ ҳукумати ҳақида нима деди - президент чиқишидан видео

Oбуна бўлиш
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев давлат мукофотларини топшириш маросимида қозоқ ҳукумати ҳақида баёнот билан чиқиш қилди

Атамбаев ўз нутқини президентларга номзодлар ва уларнинг тарафдорларини эсга олишдан бошлади ҳамда "нега қозоқ ҳукумати бизга айнан шундай раҳбарларни тиқиштиришни хоҳлаётганини тушунишини" айтди.

РФ президенти В. Путиннинг Қирғизистонга сафари - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда энди инқилоблар бўлмайди, деди Атамбаев
"Мен барибир адолатли сайловларни ўтказаман. Ҳар бир халқ ўз ҳукмдорига лойиқ. Мен бу сингари раҳбарларни қозоқ ҳукумати бизга нима учун тиқиштираётганини тушунаман. Қозоқ ҳукумати Боқиевни яхши кўради. Боқиевлар ҳанузга қадар Олма-Отада ўз байрамларини ўтказиб келадилар. Мен Қозоғистондаги юқори лавозимдаги кишилардан, Боқиев одамларни тўғри отганлиги ҳақида бир неча маротаба эшитганман. Фамилияларни айтиб ўтирмайман. Ҳурматли Нурсултон Абишевич Назарбоев, ҳатто Олма-Ота ЯИМи бутун бошли Қирғизистон  ЯИМидан 5 баробар деб мутлақо тўғри айтди. Тўғри. Қозоғистон ЯИМи Қирғизистон ЯИМидан 20 маротаба кўп. Даромад ҳисобида ҳам Қозоғистоннинг бир фуқароси Қирғизистондагига нисбатан 10 маротаба кўп даромад олади. Хўш, нега унда Қозоғистонда пенсиялар 10 баробар эмас, 1,5 баробаргина кўп? Тарифлар ҳам нега 5 баробар кўп? Нега деганда Қозоғистон бойликлари ўмарилмоқда. Бойликлар Қозоғистон халқига етиб бормаяпти, биз эса ёмон намуна кўрсатаяпмиз. Атамбаев ёмон намуна кўрсатаяпти. У адолатли ҳукумат намунасини кўрсатаяпти", — деб баёнот қилди президент.

Шундан сўнг у Қозоғистондаги олигархларни, номзоднинг Назарбоев билан учрашувини ёдга олди ва Қирғизистонда тартибсизликларни юзага келтиришни хоҳловчилар билан ўта қатъий тартибда гаплашиб қўйишини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0