ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистон маданият арбоблари ва санъаткорларидан иборат делегация Ўш шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.
Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков бошчилигидаги делегацияни Ўш аэропортида вице-мэр Нурбек Қодиров, Ўш вилояти сиёсий раиси ўринбосари Байиш Юсупов, шаҳар аҳли кутиб олди.
Делегация таркибидан Ўзбекистон халқ артистлари ва хизмат кўрсатган артистлар, "Ўзбекистон", "Навбаҳор" рақс ансамбллари, маданият ва санъат арбоблари жой олишган.
Ўш шаҳрида "Ойқиз эртаги" фильми намойиш этилади, санъат усталари иштирокида концерт ўтказилади.
"Замонавий Ўзбекистон" фотокўргазмасини ҳам ўтказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 5-8 октябр кунлари Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади.