ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. 5-8 октябр кунлари Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда 75 кишидан иборат Ўзбекистон делегацияси иштирок этади. Делегацияга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков раҳбарлик қилади.
Дастурга кўра, ўзбек санъат усталари иштирокида тантанали очилиш маросими ва "Замонавий Ўзбекистон" номли тасвирий санъат кўргазмаси ҳамда ўзбек бадиий фильмлари намойиши ўтказилиши режалаштирилган.