ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Владимир вилоятида содир бўлган ЙТҲ муносабати билан махсус алоқа линиясини ишга туширди.
"Россия Федерациясининг Владимир вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида жабрланганларнининг яқинлари ва қариндошлари Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг телефон рақами: +998(71) 234-87-20;Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг ягона ишонч телефони: +998(71) 147-10-50, Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг психологик ёрдам кўрсатиш: +998(71) 234-15-26 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин", дейилади ФВВ матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, Россия ФВВнинг +7(495) 983-79-01 ҳамда ягона ишонч телефони: +7(499) 216-99-99 рақамларига ҳам мурожаат қилиш мумкинлиги билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 6 октябр куни Россия Федерациясининг Владимир вилоятида автобус ва йўловчи поезди иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Унинг оқибатида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди.