Ўзбекистон ҳукумати Владимирдаги фожиа жабрдийдаларига ёрдам кўрсатади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари томонидан йўл-транспорт ҳодисасига учраган фуқаролар шахсини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Владимирдаги автобус билан боғлиқ ЙТҲда ҳалок бўлганлар ва жабр кўрганлар оилаларига барча зарур ёрдамни кўрсатади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборотида айтилди.

Вылет оперативной медицинской группы в Российскую Федерацию для оказания медицинской помощи узбекистанцам, пострадавшим в результате автокатастрофы - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик шифокорлардан иборат тезкор гуруҳ Россияга учиб кетди
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 6 октябрь куни Россия Федерациясининг Владимир вилоятида автобус ва йўловчи поезди иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг оқибатида 16 киши ҳаётдан кўз юмган.

Ҳалок бўлганларнинг 15 нафари Ўзбекистон фуқароси, бир нафари Қозоғистон фуқароси бўлган. Яна 5 нафар Ўзбекистон фуқароси турли даражадаги тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳукумат комиссиясини ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Унинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида ҳалок бўлганларнинг жасадини ва жабрланганларни Ўзбекистон Республикасига олиб келиш вазифаси юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари томонидан йўл-транспорт ҳодисасига учраган фуқаролар шахсини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0