ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. АҚШ тузилмалари томонидан Россия ОАВларига нисабатан "Мисли кўрилмаган ва сабабсиз босим" кўрсатилишига жавобан Россияда фаолият юритаётган америкалик журналистларга нисбатан "худди шундай" чекловлар жорий қилинади, деб хабар қилди "Интерфакс" нашрига ҳукумат ҳукумат вакили.
"Ушбу чеклов Россияда фаолият юритаётган барча америкалик журналистларга тегишли бўлиши мумкин", — деди суҳбатдош.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ демократик партияси вакили Дэвид Сисиллине Russia Today телеканалини "чет эл агенти" сифатида рўйхатдан ўтказиш таклифи билан чиққан эди. Ундан ташқари ФРБ "Sputnik" ахборот агентлигининг собиқ ходими Эндрю Файнбергни сўроқ қилган.
"Россия ОАВларига нисбатан қўйилган ҳар бир қадам тенгма-тенг жавобини топади", деди Ўз навбатида Россия ТИВи расмий вакили Мария Захарова.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айтишига қараганда, Кремль россиялик журналистнинг ФРБ томонидан сўроқ қилинишидан хавотирда эканлигини ва ушбу ҳолат АҚШда цензура ва ОАВлар фаолиятини чеклашда жиддий муаммолар борлигини кўрсатишини айтди.
Песков айтишига қараганда Россияда чет эл журналистлари цензура ёрдамида ёки хабарлар мазмунига кўра таъқиб қилинмайди. "Ундан ташқари чет эл ОАВларига бизнинг ОАВлар каби мутлақ тенг ҳуқуқлар берилган. АҚШдаги ҳолат эса, бизни хавотирга солмоқда", — деди Песков.
Russia Today телеканали раҳбари Маргарита Симоньян, ўз навбатида ушбу чоралар канал фаолиятида маълум чекловларга ва охир оқибат канал ёпилишига олиб келиши мумкинлигини хабар қилди. "Бу эса ҳеч бир томон учун фойдали бўлмайди", — деди Симоньян телеканал сайтида.