ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Sputnik Бош муҳаррири Маргарита Симоньян Франция янги сайланган президенти Эммануэль Макроннинг айбловарини пучга чиқарди.
“Russia Todayда бирорта ҳам ёлғон хабар бўлмаган. Бунга ҳеч қандай далил йўқ. Биз ахборотга жуда эҳтиёткорона муносабатда бўламиз, чунки бунинг учун бизни қўлимиздан, оёғимиздан тутишларини биламиз”,- деди Симонян.
"Агар Макронга қулоқ соладиган бўлсак, Россиядан барча Ғарб журналистларини қувиб чиқариш керак, чунки улар ҳар доим Путинга қарши бўлиб, мухолифат фойдасига ташвиқот қилишади. Шундай йўл билан улар бизнинг сайлов жараёнимизга аралашмоқчи бўлишади.
Биз эса, Макроннинг ёнини ҳам олганимиз йўқ, унга қарши ҳам бўлганимиз йўқ. Бошқа Франция нашрлари, ҳатто тинчлик кунида ҳам “Ўтинамиз, Макрон учун овоз беринглар” деган сарлавҳаларда мақолалар чиққан вақтда биз – бетарафликни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Ана шунинг учун бизни “пропаганда” қилишда айблашди.
Бизни телеэкрандан туриб бутун мамлакат олдида “ёлғон ташвиқотчилар”деган айрим одамлар ўз сўзлари учун суд олдида жавоб беради, чунки биз ҳеч қачон ёлғон маълумот тарқатмаганмиз. Бунинг исботи йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас”, – деди Маргарита Симонян.