Эрдўғонга суиқасд уюштиришда айбланган 31 киши умрбод қамалди

© Adem ALTAN / AFPВоенная охрана у тюрьмы недалеко от Стамбула во время судебного процесса над участниками заговора против Тайипа Эрдогана
Военная охрана у тюрьмы недалеко от Стамбула во время судебного процесса над участниками заговора против Тайипа Эрдогана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг июлида, яъни Туркияда давлат тўнтаришига уриниш содир этилган оқшомда исёнчи ҳарбийлар Мармарисда Туркия президенти ҳордиқ чиқараётган меҳмонхонага ҳужум уюштирадилар

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Туркия жануби-ғарбида жойлашган Мугла провинцияси суди ўтган йилнинг июлида мамлакатда амалга оширилган давлат тўнтаришига уриниш вақтида Туркия президенти Тойиб Эрдўғонга суиқасд уюштирганликда айбланаётган 31 кишини умрбод қамоқ жазосига маҳкум этди, деб хабар қилди РИА Новости.

Туркия байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Ҳарбий исён рақамларда: Эрдўғонни ағдаришга уриниш Туркияга қанчага тушди
Бу ҳақда чоршанба куни NTV телеканалига таянган ҳолда  хабари асо қилди.

Эрдўғонга суиқасд уюштиришда айбланаётганлар устидан суд жараёни март ойида бошланган эди. Тергов жараёни радикал ислом тарғиботчиси Фатхулла Гюленнинг 47 тарафдори устидан олиб борилган, уларнинг уч нафари қидирувга берилган.

Айбланувчилар рўйхатининг биринчи қаторида ҳозирда Американинг Пенсильваниясида яшаётган Гюлен ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг июлида, Туркияда давлат тўнтаришига уриниш содир этилган оқшомда, исёнчи ҳарбийлар Мармарисда Туркия президенти ҳордиқ чиқараётган меҳмонхонага ҳужум уюштиришган.

Ҳужум Эрдўғон отелни тарк этгач бир неча дақиқадан сўнг амалга оширилган. Ушбу суиқасднинг олдини олишга ҳаракат қилган икки полициячи ўлдирилган.

Туркия ҳукумати Гюленни давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишда айблашган ва АҚШдан унинг экстрадациясини талаб қилишган эди. Гюленнинг ўзи исённи қоралаган ва бу ҳаракатларга алоқадор эмаслигини айтган. Эрдўғоннинг ўзи илгарироқ ушбу ҳодисалардан сўнг Гюлен ташкилотига алоқадор бўлган 50 минг киши ҳибсга олингани ва 140 мингга яқин давлат хизматчилари ишдан бўшатилгани ҳақида баёнот берган эди.

Янгиликлар лентаси
0