Жаҳон банки президенти Мирзиёевнинг етакчи ҳамкори бўлишга тайёрлигини билдирди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишПресс-брифинг президента Всемирного банка Джим Ён Кима
Пресс-брифинг президента Всемирного банка Джим Ён Кима - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳон банки гуруҳи президенти банк бош ижрочи директори Кристалина Георгиева ва минтақавий вице-президенти Сирил Мюллерга истиқболдаги ҳамкорликни муҳокама қилиш ва келишиб олиш учун Шавкат Мирзиёев билан яқин вақтда учрашиш бўйича топшириқ берган

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ёнг Ким Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади, деб хабар бермоқда uzbekistan24.uz.

"Нью-Йоркда бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси доирасида Сиз билан учрашиш имконияти ҳамда очиқ ва самимий мулоқот учун миннатдорлик билдираман.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на Генассамблее ООН - Sputnik Ўзбекистон
АҚШга ташриф: БМТ минбаридаги Ўзбекистон ташаббуслари ва 2,6 млрд $лик ҳужжатлар

Сизни Ўзбекистонни жадал ривожланган хусусий секторга, инклюзив ва барқарор ривожланиб бораётган иқтисодиётга эга замонавий давлатга айлантириш йўлидаги фаолиятингиз билан яна бир бор қутлайман", дейилади мактубда.

Жим Ёнг Ким Жаҳон банки гуруҳи Шавкат Мирзиёвнинг бу борадаги фаолиятини қўллаб-қувватлашга тайёр экани, Ўзбекистон президенти томонидан мазкур ташкилотга билдирилаётган ишончни юксак қадрлашини алоҳида қайд этади.

"Биз Ўзбекистондаги иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда Сизнинг етакчи ҳамкорингиз бўлишга тайёрмиз, ўтган ҳафта умумий қиймати 450 миллион АҚШ долларига тенг учта инвестиция лойиҳасини имзолаганимиз шундан далолат беради. Ушбу лойиҳалар Ўзбекистонга электр энергетикаси, ирригация ва чорвачилик тармоғини ривожлантиришни рағбатлантириш учун зарур бўладиган сармоя киритиш имконини беради", дея сўзида давом этади Жаҳон банки гуруҳи президенти.

Жим Ёнг Кимнинг эътироф этишича, Мирзиёвнинг мева-сабзавотчилик ва чорвачиликни ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасини диверсификация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратаётган алоҳида эътибори унда катта таассурот қолдирган.

Шунингдек, пахта йиғим-теримида иштирок этувчилар меҳнатига ҳақ тўлашни яхшилаш ҳамда олдин қўлланилган меҳнат шаклларини бартараф этиш бўйича президентнинг қатъий саъй-ҳаракатлари ҳам жуда ижобий қабул қилингани билдирилади мактубда.

Штаб-квартира Всемирного банка в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Жаҳон банкидан 1 млрд доллар олади

"Мен Сизнинг техник ва молиявий кўмак бўйича мурожаатингизни кўриб чиқдим ҳамда уларни тайёрлаш бўйича ишни тезлаштириш юзасидан топшириқ бердим. Сизнинг ташаббусингиз билан ишлаб чиқилган Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида эҳтиёжлар ортишини инобатга олиб, биз мамлакатингиз билан Шериклик стратегияси доирасида Жаҳон банки гуруҳи томонидан молиялаштиришни тезлаштириш ҳамда таркибий ислоҳотларни амалга ошириш, ижтимоий ва асосий инфратузилмани модернизациялаш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишда юқори даражадаги техник кўмак тақдим этишга тайёрмиз", дейди Жим Ёнг Ким.

Мактубда айтилишича, Жаҳон банки гуруҳи президенти банк бош ижрочи директори Кристалина Георгиева ва минтақавий вице-президенти Сирил Мюллерга истиқболдаги ҳамкорликни муҳокама қилиш ва келишиб олиш учун Шавкат Мирзиёев билан яқин вақтда учрашиш бўйича топшириқ берган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18-20 сентябр кунлари Америка Қўшма Штатларига ташрифи доирасида Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ёнг Ким билан учрашув ўтказганди.

Янгиликлар лентаси
0