ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Самарқанд-Истанбул-Самарқанд маршрути бўйича рейсларни амалга оширишни бошлайди.
Рейслар 2017 йилнинг 30 октябридан душанба кунлари амалга оширилади.
Парвозлар жадвали қуйидагича:
HY 275 Самарқанд-Истанбул: Самарқанддан парвоз вақти 20:00, самолёт Истанбулга соат кечки 23:00да келиб қўнади
HY 276 Истанбул-Самарқанд: Истанбулдан парвоз вақти 00:30 (+1), самолёт Самарқандга 06:45да келиб қўнади
Эслатиб ўтамиз, ушбу рейс очилиши бўйича жорий йил август ойида Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар давомида келишиб олинган.
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиа компанияси август ойида парвозлар қиш фаслида ҳафтасига бир марта, ёзда эса ҳафтасига икки марта амалга оширилишини маълум қилган эди.