ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Хитойнинг Гуанчжоу аэропортига янги юк ташиш рейсининг очилишига тайёргарлик ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Манзил аэропортда слот олиш масалалари, шунингдек, Boeing-767-300ER юк самолётларининг Навоий аэропорти орқали учиш жадвали ишлаб чиқилмоқда.
"Янги юк ташиш авиайўналишининг очилиши миллий авиаташувчига нафақат "Навоий" халқаро аэропорти парвозлари харитасини кенгайтириш имконини беради, балки Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасчи ўртасида бизнес-ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади, шунингдек, мамлакатларимиздаги қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа маҳсулотлар экспортёрларига ўз маҳсулотларини Хитой бозорига олиб чиқишлари учун янги имкониятларни ҳам очади", — дейилади компания матбуот хизмати хабарида.