Европа тикланиш ва тараққиёт банки Тошкентда ваколатхонасини очмоқчи

© East NewsEuropean Bank for Reconstruction and Development
European Bank for Reconstruction and Development - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистон президентига мактуб йўллаб, ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига умид билдирганди

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталя Ханженкова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Учрашувда Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик кун тартиби шаклланишини ниҳоясига етказиш истиқболлари ҳамда банкнинг Тошкент шаҳрида ваколатхонасини очилишининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди", дейилади хабарда.

Президент ЕБРР Сума Чакрабарти - Sputnik Ўзбекистон
ЕТТБ раҳбари Ўзбекистон билан лойиҳалар қисқа фурсатларда ишга тушишини кутмоқда

Хабарда айтилишича, ЕТТБнинг Ўзбекистон бўйича 5 йиллик Стратегияси лойиҳаси устидаги ишнинг бориши, шунингдек, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро инвестиция форуми ва "Марказий Осиё халқаро транспорт коридорлари тизимида: стратегик истиқболлар ва татбиқ этилмаган имкониятлар" конференциясида банкнинг иштирок этиши юзасидан фикр алмашилган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистон президентига мактуб йўллаб, ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига умид билдирганди.
Янгиликлар лентаси
0