ЕТТБ раҳбари Ўзбекистон билан лойиҳалар қисқа фурсатларда ишга тушишини кутмоқда

© mineconomy.uzПрезидент ЕБРР Сума Чакрабарти
Президент ЕБРР Сума Чакрабарти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистон президентига мактуб йўллаб, ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига умид билдирди

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. ЕТТБ раҳбари Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида биринчи навбатда ўзи ва ҳамкасбларига кўрсатилган самимий ҳурмат учун миннатдорлик билдирган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида хабар берилмоқда.

"Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакат ва унинг халқи манфаатларига хизмат қиладиган, имкониятларни янада кенгайтириш ва тараққиётни таъминлашга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Сизнинг раҳнамолигингизда ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ЕТТБнинг кўплаб устувор йўналишлари билан ҳамоҳанг.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

Стратегияда демократик жараёнлар ва фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни эркинлаштириш, ишбилармонлик муҳити ва қонун устуворлигини такомиллаштириш, шунингдек, қўшни давлатлар билан муносабатларни янада ривожлантириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилганини таъкидламоқчимиз", — деб эътироф этади Чакрабарти ўз мактубида.

У Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари О.Раматов билан имзолаган Англашув меморандумида қисқа муддатга мўлжалланган ҳамкорлик акс этганини билдирган.

"Айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ва банк секторини қўллаб-қувватлаш, тезкор самарадорликка эришиш учун инвестиция муҳитини янада яхшилаш бўйича инвестицион, техник ва маслаҳатлашув лойиҳаларимизни қисқа фурсатларда ишга туширишни сабрсизлик билан кутамиз", — деб ёзади ЕТТБ раҳбари.

У шу билан бирга, коммунал хизматлар, инфратузилма, энергетика ва бошқа соҳаларда узоқ муддат тайёргарликни талаб этадиган лойиҳаларни ҳам ишлаб чиқилишини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0