ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Бугун Тошкентда навбатдаги Mercedes автобуси ёниб кетди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Ҳодиса "Буюк ипак йўли" метро бекати ҳудудида Мирзо Улуғбек кўчасида содир бўлди.
Гувоҳларнинг айтишларича, автобуснинг мотор бўлими ва йўловчи салонининг орқа қисми буткул ёниб кетган. Йўловчиларнинг ҳеч бири жароҳатланмаган.
Sputnik Ўзбекистон илгари ҳам пойтахтда автобуслар ёниб кетиши билан боғлиқ ҳодисалар ҳақида ёритган эди.
Ҳозирда барча Mercedes-Benz автобуслари ўрнига MAN A 22СПГ автобусларидан фойдаланиш масаласи кўриб чиқилмоқда.