ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистон пойтахтидаги Ўзгариш массивида Жанубий вокзалдан Сергелига қараб кетиш йўлида яна бир марта автобус ёниши ҳолати кузатилди.
Фейсбукдаги "Водители Ташкента" гуруҳи аъзоларидан бири Интернетга ҳодиса жойида олинган суратларни жойлаштирган. Гувоҳнинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Юз берган ҳодиса юзасидан интернет фойдаланувчилари навбатдаги бор ўз фикрларини билдиришга тушишган.
Айтиш жоизки, автобуслар нега бу тарзда "ўзидан ўт чиқариши" сабаблари ҳозирга қадар номаълумлигича қолмоқда.
"Навбатдаги мавсумни очиқ деб эълон қиламиз", — дея музокарани давом эттирган Даврон исмли фойдаланувчи.
"Автобусларга нима бўлди? Нега улар ёняпти? Уларнинг муддати тугаб битди деган хаёлга боряпман", — дея савол ташлаган Сабина Мартисон.
Аҳоли тез орада ушбу ҳодиса юзасидан барча саволларга жавоб олади, деган умиддамиз.