Тошкентда яна "Мерседес" автобуси ёниб кетди

© "Водители Ташкента"Тошкентда яна "Мерседес" автобуси ёниб кетди
Тошкентда яна Мерседес автобуси ёниб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
91 йўналишда ҳаракатланувчи автобуc "Ҳабиб Абдуллаев" метро бекатия яқинда ёниб кетди, йўловчилардан ҳеч ким зарар кўрмади.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Тошкентда Мерседес йўловчи автобуси иштирокида, навбатдаги бахтсиз ҳодиса юз берди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ёнғин "Ҳабиб Абдуллаев" метро бекати яқинда, Амир Темур шоҳ кўчаси ва Шаҳристон кўчаси чорраҳасидаги автобус бектида  содир бўлган.

91 йўналишда ҳаракатланаётган "Мерседес" йўловчи автобуснинг орқа қисмидан аввал қуюқ қора тутун чиққан, кейин эса олов пайдо бўлган. Йўловчилардан ҳеч ким зарар кўрмаган. Ўт ўчирувчилар чақилирган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда айнан "Мерседес" русумли йўловчи автобуслар ёниш ҳолатлари тез-тез бўлиб туради. Бунга сабаб — автобслиарнинг конструкциявий жиҳатдан маҳаллий шароитга мослашмаганлиги, сифатси эҳтиёт қисмлар ишлатилиши, техник хизмат сифати пастлиги бўлиши мумкин.

Навбатдаги автобус ёнишига нисбатан, ижтимоий тармоқларда кўплаб норозилик фикрлари билдирилди. Ушбу ҳолат қайта-қайта такрорланаётганига қарамай Тошкент шаҳар йўловчи транспорти бошқаруви томонидан ҳеч қандай амалий қадамлар қўйилмаётганлиги кўпчилликнинг ғашини келтириши табиий ҳол. Ахир улар йўловчиларнинг хаётини хавф остига қўймоқда.

"Ҳамма нарса автобуслар кечикиб келиб, мўлжалланган 60 киши ўрнига 150 кишини тиқиштириб олади. Бунинг натижасида мотор зўриқиб ишлайди. Агар автобуслар вақтида келганда бундай муаммо бўлмасди", — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.

Ижтимоий тармоқлардаги кўпчилликнинг фикрига кўра, пойтахт автопаркларини ёппасига текширув вақти келди. Автобуслар техник ҳолатини, уларга техник хизмат кўрсатиш сифатини, эҳтиёт қисмлар еткизиб бериш тизими ва автопарлар фаолиятнинг бошқа  жиҳатларини синчиклаб текшириб, мавжуд бўлган камчиликларни бартараф қилиш керак.

© "Водители Ташкента"Тошкентда яна "Мерседес" автобуси ёниб кетди
 В Ташкенте произошло очередное возгорание автобуса  - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда яна "Мерседес" автобуси ёниб кетди
Янгиликлар лентаси
0