Учта вилоятда янги шаҳар ва туман судлари ташкил этилди

© Sputnik / Андрей Старостин / Медиабанкка ўтишСудебный молоток, архивное фото
Судебный молоток, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу Тошкент, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида баъзи шаҳар ва туманларнинг мақоми ўзгариши билан боғлиқ

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг учта вилояитда янги шаҳар ва туман судлари ташкил этилди. Бу борада Ўзбекистон президентининг фармони эълон қилинди.

Хива ва Шаҳрисабз вилоят бўйсунувидаги шаҳарларга айлантирилди

Ҳужжатда айтилишича, бу Тошкент, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида баъзи шаҳар ва туманларнинг мақоми ўзгариши билан боғлиқ.

Фармонга мувофиқ, Хива, Шаҳрисабз, Оҳангарон, Нурафшон, Янгийўл шаҳар судлари ҳамда жиноий ишлар бўйича Тошкент туман суди ташкил этилди.

Шунингдек, Хива, Шаҳрисабз, Нурафшон, Янгийўл шаҳарлари ҳамда Тошкент тумани маъмурий суди тузилди.

Янгиликлар лентаси
0