ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб — "Спорт бу — дўстлик, соғлик ва гўзаллик сари йўл" деб номланади, деб хабар қилди РИА Новости.
Давлат раҳбарининг янги китоби тақдимотида Туркманистон парламенти раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, куч тузилмалари раҳбарлари, спорт ва жамоатчилик вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этишган.
Китоб жисмоний тарбия ва спортнинг инсон ҳаётидаги роли ва аҳамиятига бағишланган. Китобда оммавий жисмоний-спорт ҳаракатини ривожлантириш бўйича мамлакатда амалга оширилаётган ишлар ва кўрилаётган чора-тадбирлар ва туркман халқининг кўп асрлик анъаналарига эга миллий спорт турларих ҳақида сўз юритилган.
Китоб туркман, инглиз ва рус тилларида тайёрланган ва фотоматериаллар билан бойитилган.