ТОШКЕНТ, 2 август — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхобод яқинида ўтказилган ҳарбий машғулотда қатнашди, деб хабар қилди "Туркманистон хроникаси".
Туркманистон президенти мерганлик бўйича ҳарбийларга дарс ўтди.
Ўқув-машғулот давомида Туркманистон Миллий армияси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий техника ва қуроллар билан таъминлаш, ҳарбий бўлинмаларни малакали кадрлар билан таъминлаш масалалари шахсан Туркманистон президенти томонидан назоратга олиниши таъкидлаб ўтилди.