ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзбекистонда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ, "Электрон парламент" тизими шакллантирилмоқда.
"Мазкур лойиҳада соҳада норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари, ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмаси, ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, ахборот-намойиш фаолияти кабилар қамраб олинган", дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.
Экспертларнинг фикрича, ушбу лойиҳа парламент шаффофлигини таъминлайди ҳамда самарадорлигини оширади.