Ўзбекистонда ижро интизомини назорат қилиш бўйича электрон тизим яратилмоқда

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишIT-система
IT-система - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий кореяликлар " Unicon.uz" Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази томонидан ишлаб чиқилаётган " IJRO.GOV.UZ" тизимини ривожлантириш учун грант маблағларини тақдим этишни режалаштирган

TOШКЕНТ, 18 август — Sputnik."Unicon.uz" Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази Жанубий Кореянинг "Bridgesoft inc" компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар бермоқда.

Хокимият Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
Ҳокимлик ва идораларда ижро ва меҳнат интизоми бўшашиб кетган

Жанубий кореяликлар " Unicon.uz" Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази томонидан ишлаб чиқилаётган " IJRO.GOV.UZ" тизимини ривожлантириш учун грант маблағларини тақдим этишни режалаштирган.

Мазкур дастур ижро интизомини назорат қилиш бўйича ягона идоралараро электрон тизим бўлиб, маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш тартибини марказлаштиришга ва автоматлаштиришга хизмат қилади.

Шунингдек, меморандумда 2018 йили Ўзбекистонда кенг кўламли маълумотларни таҳлил қилиш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқишга оид тадқиқот ўтказиш кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0