Тошкентда қаровсиз жониворларни овлаш вақтинча тўхтатилди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишБездомные собаки на улицах города
Бездомные собаки на улицах города - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пойтахтда жониворларни ҳимоя қилиш жамияти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ва мансабдор шахслар иштирокида учрашув ўтказилади

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Пойтахт ҳокимияти бир неча кун илгари эълон қилинган Тошкентдаги қаровсиз жониворларни ёппасига овлашни жониворларни ҳимоя қилиш жамияти мурожаатидан сўнг вақтинча тўхтатди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Собака в вольере пункта кратковременного содержания бездомных животных - Sputnik Ўзбекистон
Ҳайвонларни айби нима? - Мehr va Oqibat Тошкент ҳукуматини инсонийликка чорламоқда

Бу борада Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шуҳрат Аброров қарор чиқарди. Жониворларни ҳимоя қилувчилар билан айнан у учрашди ва вазиятга ойдинлик киритишга ваъда берди.

Жониворларни ҳимоя қилиш жамиятининг маълумот беришича, ҳайвонларни тутиш хизмати ҳокимиятда ушбу мавзуда зооҳимоячилар гуруҳи билан учрашув ўтказилмагунча ишга киришмайди. Жамиятнинг Facebookдаги саҳифасида ёзилишича, учрашув 28 сентябр куни бўлиб ўтади. Унда шунингдек, ветеринария хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, фуқаролар йиғинлари вакиллари, экологлар иштирок этади.

"Кўчадаги жониворларни ёппасига қириш шаҳарда кемирувчилар, сичқон ва каламушлар кўпайишига олиб келади. Бунинг оқибати нима бўлишини айтмасам ҳам тушуниб турибсиз", — деди маҳаллий зооҳимоячилардан бири Sputnik мухбирига.

Собака породы Бордер-колли - Sputnik Ўзбекистон
Ит - вафо, Инсон - жафоми?

Эслатиб ўтамиз, 22 сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтда қаровсиз жониворларни тутиш отрядлари фаолиятини кучайтириш ҳақида қарор чиқарганди.

Бунга қаровсиз ҳайвонларнинг одамларга ҳужум қилиш ҳолатлари кўпайиб кетганлиги сабаб бўлган. Ушбу хабардан сўнг жониворларни ҳимоя қилиш жамияти ўз безовталигини билдира бошлади. Уларнинг фикрича, бу муаммони бошқача, инсоний йўл билан ҳал этиш лозим.

Янгиликлар лентаси
0