ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Рио Олимпиадаси чемпиони, ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғоибназаров 9 декабр куни россиялик Андрей Климовга қарши рингга чиқади. Бу ҳақда olamsport.com хабар бермоқда.
35 ёшли Климов профи рингда 23 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 19 тасида ғалаба қозонган. Тўртта жангда мағлубият аламини тотиб кўрган. Тўққизта жангда рақибларини нокаутга учратган.
Ғоибназаров фаолиятидаги ҳисоб бўйича тўртинчи жанг 9 декабр куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Madison Square Garden аренасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин 22 сентябр куни АҚШнинг Аризона штати Тусон шаҳрида мексикалик Виктор Росасни 80:72, 80:72, 80:72 ҳисобида мағлуб этганди.