ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров эртага профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда olamsport.com хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишича, Ғоибназаров мексикалик боксчи Виктор Розасга қарши рингга чиқади. Жанг Тошкент вақти билан 23 сентябр куни тонгда, соат 5да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Олимпиада чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров бунгача профессионал боксда иккита жанг ўтказган ва иккисида ҳам ғалаба қозонган.
Унинг рақиби Виктор Розас эса 15 та жанг ўтказиб, 9 та ғалаба, 6 та мағлубият қайд этган.
Маълумот учун, жанг ESPN телеканали томонидан трансляция қилинади.